Асосий мазмунга ўтиш
+998 79 224-97-41
Қуйи ЗарафшонИрригация тизимлари ҳавза бошқармаси

чўл ҳудудларини ўзлаштириш

Сув — чўл ҳудудларини ўзлаштиришда асосий омил

1 дақиқа0 марта кўрилган
Сув — чўл ҳудудларини ўзлаштиришда асосий омил

Навоий вилоятида чўл ҳудудларини ўзлаштиришда Мисрнинг ерости сувларини ўрганиш ва замонавий суғориш технологияларини қўллаш тажрибасидан фойдаланилади.

Бу борада Навоий вилояти ва Мисрнинг сув соҳасидаги тегишли илмий ҳамда амалий тузилмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли чўл майдонида қўшма тадқиқот ва пилот лойиҳани амалга ошириш таклиф этилди.

Шунингдек, Мисрнинг ихтисослашган компанияларини Навоийдаги сув лойиҳаларига жалб қилиш, қуёш энергияси асосида сув чиқариш ва замонавий суғориш технологияларини жорий этиш масалалари бўйича ҳамкорликни кучайтириш белгиланди.

Навоий вилоятини Мисрнинг сув соҳасидаги илмий ва амалий тузилмалари билан ҳамкорликдаги пилот ҳудудлардан бирига айлантириш ташаббуси илгари сурилди.